Бош вазир «Самруқ – Қазина»ни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

Бош вазир «Самруқ – Қазина»ни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

Бугун Бош вазир иштирокида ўтказилган йиғилишда «Самруқ – Қазина» ташкилотини ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди. Алихан Смаилов таъкидлагани каби, асосий вазифа – жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш. Айни вақтда унинг ишида шаффофлик ва жамоатчилик назоратига эришиш зарур. Тузилмани модернизациялаш бўйича «Самруқ – Қазина» бошқаруви раҳбари, миллий иқтисодиёт вазири ва бошқа давлат органлари раҳбарлари фикр билдирди. Алихан Смаилов таклиф этилган чораларни кўриб чиқишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси