2022 йилда олий ўқув юртлари учун таълим грантлари 5 мингтага ортади

2022 йилда олий ўқув юртлари учун таълим грантлари 5 мингтага ортади

Жорий йилда қозоғистонлик абитуриентлар учун 5 мингтага кўпроқ грант ажратилади. Олий ўқув юртларида бепул таълим олиш имкониятини берувчи ўринлар умумий сони 61 мингтага етади. Улар аввало жамият учун долзарб ва талабга эга касблар учун ажратилади. Шунингдек, таълим грантларини тақсимлашда аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари – кўпфарзандли ёки тўла бўлмаган оилада улғайган болалар, шунингдек, алоҳида эътиборга муҳтожлар учун енгилликлар кўзда тутилган. Умуман олганда, 2025 йилгача таълим грантлари сони босқичма-босқич 15 мингтагача оширилади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, мамлакатимиз мактаблари битирувчиларининг тобора кўпроқ қисми давлат бюджети ҳисобига таълим олиш имкониятига эга бўлади, дея таъкидлашди Таълим ва фан вазирлиги вакиллари.

Абдумалик Сарманов таржимаси