Яна 70 нафар тадбиркор Alibaba билан ишлайди

Яна 70 нафар тадбиркор Alibaba билан ишлайди

Жорий йилда яна 70 нафар қозоғистонлик тадбиркор Alibaba халқаро савдо майдончасида ўз маҳсулотини илгари суриши мумкин. «Олтин етказувчи» мақоми харидорларни излаш ва жалб қилиш учун маркетплейснинг бор функционалидан фойдаланиш имконини беради. Келаси ҳафтадан бошлаб, нохомашё маҳсулот етказувчилар орасида саралаш ўтказилади. Экспортчиларни халқаро савдо майдончасига олиб чиқиш бўйича дастур оператори - QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази. Таъкидлаймиз, 150 та миллий компаниямиз Alibaba билан ишлайди. Улар тузган экспорт шартномаларининг умумий суммаси 120 миллион долларга тенг. Жами бўлиб, маркетплейсда 4 мингга яқин маҳаллий маҳсулот тақдим этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси