Терроризмга доир 44 та иш кўрилмоқда

Терроризмга доир 44 та иш кўрилмоқда

Қозоғистонда юз берган оммавий тартибсизлик фактлари бўйича жиноий ишлар сони 695 тага етган. 780 киши погром вақтида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда, уларнинг 700 га яқини ҳибсга олинган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокурорининг катта ёрдамчиси Азамат Сарғазин маълум қилган. Илова қилинишича, терроризм факти бўйича 44 та судгача тергов иши бошланган. 15 та қотиллик билан боғлиқ иш очилган, 6 та эпизод ҳукуматни эгаллашга тарғиб қилиш ва чақиришга тегишли. Бош прокуратура маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат пайтида йўл қўйилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга келсак, суд ҳукми билан ҳибсга олинганлардан аксарияти озод қилинган.

Азамат Сарғазин, Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчиси:

- Жами бўлиб, бу воқеаларга оид 8 минг 354 та маъмурий иш қўзғатилган. Суд ва прокурорлар, вазият юмшаганини ҳисобга олган ҳолда, 3 мингдан зиёд одамни озод қилди. 1 минг 653 нафар қонунбузар жаримага тортилди. Яна мингдан ортиқ киши ҳибсда тутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси