Мониторинг гуруҳлари ўз ишини давом эттиради

Мониторинг гуруҳлари ўз ишини давом эттиради

Қозоғистонда эпидемиологик вазият мураккаблашиши ва коронавирус юқтириш ҳолатлари ортиши муносабати билан мониторинг гуруҳлари қайта иш бошлади.

«Биз касалланиш ҳолатлари кескин ўсишини прогноз қилгандик, энг муҳими, барча минтақаларда вазиятни қатъий назоратда тутиш зарур. Касалликнинг олдини олишда асосий йўл – ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш. Санитария талабларига риоя қилинмаса, касалланиш ҳолатлари ошиб кетишини одамлар билиши керак. Мониторинг гуруҳлари иши жонлантирилиши лозим», – деди мамлакат Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир топшириғига кўра, мониторинг гуруҳлари одамлар тўпланиб қолмаслигини, беморлар яккаланишини назорат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси