Қозоғистон кинофестивали - Франция, Бельгия ва Люксембургда

Қозоғистон кинофестивали - Франция, Бельгия ва Люксембургда

Парижда Қозоғистон киноси фестивали бўлиб ўтмоқда. Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ушбу тадбир «Тўмарис» картинаси премьераси билан бошланди. Тарихий блокбастер Франция катта экранида илк марта намойиш қилиняпти.

Арно Нгатча, Париж мэри ўринбосари:

- Мазкур Қозоғистон кинофестивали қайсидир маънода Париж ва Нур-Султон ўртасида маданий алмашинувга асосланган ҳамкорлик ҳақидаги келишувни давом эттиради.

Айжан Лайджи, актриса:

- Ўйлайманки, халқ, жумладан, ўзим ҳам, катта экрандаги кинони, фестивалларни, омма билан жонли мулоқотни соғинган. Қолаверса, фильм намойишидан кейинги таассуротлар, фикрларни тинглашни. Менимча, бу миллий кинематографияни илгари суришда, илҳом, янги ижодий ғоялар олишда жуда муҳим, бу жаҳон ва миллий кинематография қаерга бораётганини тушуниш учун аҳамиятли.

Париждан ташқари, намойишлар Страсбург, Брюссель ва Люксембургда ҳам бўлиб ўтади. 16 декабрга қадар томошабинларга Сатибалди Наримбетовнинг «Аманат», Адилхан Ержановнинг «Сариқ мушук», Ермек Шинарбаевнинг «Қозоқ тили дарслари» фильмлари, Диор музаси - Алла Ильчун ҳақидаги ҳужжатли киноасар тақдим этилади.

Андре Иванов, Қозоғистон киноси фестивали президенти:

- Франция – халқаро эътирофдаги мамлакат бўлиб, турли давлатлардаги, жумладан, менинг ватаним Қозоғистондаги истеъдодларни дунёга биринчи бўлиб очган. Бу Канн, Везуль, Кабург, Нантдаги бир неча фестиваллар туфайли, бу кўпгина қозоғистонлик киноарбобларга Францияда ва бошқа юртларда танилиш имконини берди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси