Қозоғистон маданияти – Германияда

Қозоғистон маданияти – Германияда

Германия аҳолиси Қозоғистон маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлди. Махсус тадбирлар республика мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. 3Д-форматдаги инновациявий видеоинсталляциялар орқали европалик меҳмонлар юртимиз гўзаллигини томоша қилишга муваффақ бўлди. Халқ қўшиқлари ҳамда замонавий асарларни ижро этган қозоғистонлик санъаткорлар ўз санъати билан ҳайратга солди. Маҳаллий модельерлар фэшн-шоуси оқшомга безак берди.

Қарлиғаш Карипова, тадбир ташкилотчиси:

- Биз нафақат либосларимизни намойиш қилдик, балки Қозоғистон табиатини кўрсатдик, юртимиз рассомлари, ёш истеъдодли мусиқачиларимизни тақдим этдик. Меҳмонлар мамнун бўлди, кўпчилик шундай тадбирлар кўпроқ бўлишига тилак билдирди.

Ян Штайнхарт, томошабин:

- Гўзал оқшом бўлди: мусиқа, визуал эффектлар ва мода намойиши. Жуда ранг-баранг дастур. Берлинда ҳам бундай шоуни кўп кўравермайсиз. Менга эркаклар либоси ёқди. Менимча, улар жуда кўркам ва урфга мос. Қозоқ мусиқасини илк марта тинглашим, мен учун бу - премьера.

Хуршида Абдуллаева таржимаси