«Катта йўл бошида» кўргазмаси бўлиб ўтди

көрме
turkystan.kz

«Катта йўл бошида». Нур-Султонда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллик юбилейи ҳамда Биринчи Президент кунига бағишланган ўзига хос кўргазма очилди. Экспозиция номи Қозоғистон ва совет рассоми Николай Третьяковнинг 1960 йилда яратилган картинаси номидан олинган. Полотно кўргазманинг марказий экспонатига айланди. Унда 8-техника ўқув юртининг келажаги порлоқ битирувчиси, ёш Нурсултон Назарбоевнинг Алмати вилоятидаги Чемолган посёлкасида яқинлари ва шу ерлик одамлар билан учрашуви тасвирланган. Тўпланишнинг асл сабаби «Дзержинець» газетасида чоп этилган, мамлакат бўлажак Президенти ютуқлари тўғрисида ёзилган мақола эди. Шунингдек, кўргазмада Элбоши ҳаётий фаолияти билан боғлиқ ноёб расмлар, фотоҳужжатлар ҳам намойиш қилинган.

Аристанбек Мухамедиули, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи директори:

- Мазкур картина яратилганида ўзига хос ном берилган – «Катта йўлнинг бошида», гўё олдиндан кўргандек, ўша йигит, ёшгина талаба ўқишни тугатиб, юртдошлари билан қувончини баҳам кўрмоқда, унинг катта йўли энди бошланяпти. Биз учун Третьяковнинг ушбу ажойиб асарига янги ҳаёт бахш этиш, янги туртки бериш жуда қувончли.

Хуршида Абдуллаева таржимаси

 

×