Ўзбекистонда Қозоғистон фермерлари тажрибаси ўзлаштирилади

Ўзбекистонда Қозоғистон фермерлари тажрибаси ўзлаштирилади

Ўзбекистон Қозоғистон қишлоқ хўжалигидаги тажрибага қизиқяпти. Қўшни давлат тадбиркорлари 6 та Қозоғистон лойиҳасидан фойдаланмоқда. Улар орасида иссиқхоналар учун инновациявий лампалар, ветеринар пробиотиклар бор. Навоий эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Ҳабиб Абдуллаев таъкидлашича, Ўзбекистон сув ва электр қуввати тежовчи ҳамда муқобил манбалардан фойдаланувчи технологияларни ўзлаштиришдан манфаатдор. Бу соҳаларда Қозоғистон анча илгарилаб кетган. Мамлакат миришкорлари ўз хўжаликларида улардан кенг фойдаланади, дейди экспертлар.

Ҳабиб Абдуллаев, Навоий эркин иқтисодий зонаси дирекцияси бош директори:

- Ўзбекистон фақат сўнгги йилларда жаҳонга очила бошлади. Унгача иқтисодиётимиз ёпиқроқ эди. Бу борада Қозоғистон анча илгарилаб кетгани сир эмас. Чунки бу давлатда либераллашув, инвестициявий иқлимни яхшилаш жараёнлари анча илгари бошланган. Шунинг учун кўп ҳолларда Қозоғистон босиб ўтган йўлдан боряпмиз. Бу эса кўплаб ўхшашликларни келтириб чиқаради. Қозоғистон компаниялари ўз ечимларини бизга экспорт қилиши мумкин. Локаллаштириш масаласи эса иккинчи босқич ҳисобланади. Назаримда, улар жуда пешқадам, ҳаётий тажрибаси катта, энг муҳими, юқори талабга эга.

Хуршида Абдуллаева таржимаси