Қозоғистонда омбудсмен институти ташкил этилади

Қозоғистонда омбудсмен институти ташкил этилади

Қозоғистонда қонунчилик даражасида маҳсулот ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигини тартибга солишга оид янги миллий стандартлар жорий қилинади. Назорат эса янги институтлар – Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш миллий ассоциацияси ҳамда Омбудсмен институти ходимлари томонидан амалга оширилади. Тегишли вазирлик тарафидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра шундай қарорга келинди, бу ғояни 20 минг нафар респондентнинг ярмидан кўпроғи маъқуллаган. Таъкидлаш жоиз, бундай амалиёт Германия, Швейцария, Швеция, АҚШ ва бошқа давлатларда қўлланади.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Ҳозирги вақтда қонун лойиҳалари, концепция лойиҳалари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилишга доир қоидалар Интернет-порталга жойлаштирилган, тасдиқлаш учун давлат органларига жўнатилган. Шу боис, истеъмолчилар ва бизнес-ҳамжамиятни бу ишда давлат тузилмалари билан бирга фаол иштирок этишга чақираман.

Хуршида Абдуллаева таржимаси