Пойтахтда илк марта «Новая Я» кўргазмаси очилди

Пойтахтда илк марта «Новая Я» кўргазмаси очилди

«Новая Я». Пойтахтда икки ёш қозоғистонлик рассом Самал Жаримбетова ва Индиры Шуғубаеванинг қўшма кўргазмаси шу ном остида очилди. Экспозициянинг асосий мазмуни: аёл трансформацияси ва янги фазага ўтиши. Ташкилотчилар таъкидлашича, шошқалоқ дунё, маиший ҳаёт, оила ва иш ижодкорларга янги картиналар яратиш ва жаҳонга нигоҳини намойиш этишга халал беролмайди.

Индира Шуғубаева, рассом:

– Ўзимнинг ушбу дебютимга онгли ҳаётим давомида тайёрландим, бунинг учун узоқ йўл босдим. У кўпроқ аёллар аудиторияси – қизалоқдан момоларгача бўлганларга аталган. Аёлнинг қудрати намойиш этилган. У турли ҳиссиётлар, туйғулар бўронини жамлайди, ўзгара олади, қўзғалон кўтариши ҳам мумкин, уни эзиб ташлашса ҳам у феникс каби қайта оёққа туради.

Самал Жаримбетова, рассом:

– Кўргазма бетартиб дунёни тан ола билиш ҳақида. Бу ерда жуда кўп сезгилар бор. Жалб этиш, ёлғизланиш каби чуқур ва саси юксак туйғулар. Асосан, мувозанатнинг титраши ҳақида ҳикоя қилинган.

Таъкидлаш лозимки, пойтахтдаги кўргазма 22 ноябргача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси