Дашт садолари Хитойни забт этмоқда

Дашт садолари Хитойни забт этмоқда

Қозоқ мусиқаси Хитойни забт этмоқда. Синьцзян-Уйғур мухтор тумани мусиқачилари анъанавий куйларни қайта тиклаяпти. Уч йил муқаддам улар хань ва қозоқ этносларига мансуб 8 кишилик гуруҳ тузишди ва «Нарат», яъни, "Қуёш нури туғиладиган жой", деб аташди. Ҳозир жамоа маҳаллий аҳоли ва миллий қўшиқларни тинглаш учун келган кўпсонли туристлар орасида тобора машҳур бўлиб боряпти. Гуруҳ аъзолари композицияларга ўзига хос колорит берувчи халқ чолғуларидан фойдаланади. Ёш санъаткорлар пандемия тугаши билан бошқа мамлакатларга сафарга чиқиш ниятида.

Махзан Бейсемхан, «Нарат» гуруҳи мусиқачиси:

- Гап фольклор элементларига эга замонавий мусиқа ҳақида кетяпти. Кўпчиликни тарихимиз, маданиятимиз билан таништиряпмиз.

Халем Алемжан, «Нарат» гуруҳи мусиқачиси:

- Концерт вақтида туристлар табиат ва мусиқа уйғунлигини сезади. Менимча, ижодимиздан мақсад ҳам шу.

Абдумалик Сарманов таржимаси