Жанубий Корея аҳолиси Қозоғистон санъати билан танишмоқда

Жанубий Корея аҳолиси Қозоғистон санъати билан танишмоқда

Қозоғистон рассомлари картиналар Жанубий Кореянинг бир қанча кўргазмаларида намойиш этилди. Масалан, Соннам шаҳридаги ўнинчи санъат вернисажида Виктор Мун ва Евгений Ким асарлари намойиш қилинди.

Шин Ми Сон, Соннам санъат фестивали раиси:

- Ажойиб картиналар. Фикримизча, уларда ҳақиқат ва теранлик сезилади. Шунингдек, икки давлат анъаналаридаги ўхшашликлар бор. Биз маданий мулоқот учун Соннамнинг таниқли рассомлари ҳам Қозоғистонга боришини истаймиз.

Пэ Жон Юн, кўргазма ташкилотларидан бири:

- Қозоғистон маданияти чуқур ва турли-туман. Шунинг учун корейсларни қозоғистонлик мусаввирлар ижоди билан таништириш имконияти туғилганидан мамнунман. Бу картиналар ҳаққоний ва ҳиссиётларни аниқ кўрсатади.

«Қамалган вақт» деб аталган Маркаий Осиё мусаввирлари кўргазмасида эса Маржан Бақитбекованинг «Ковид» ва «Қарама-қаршилик» картинаси ҳамда Маруа Байтурсинованинг «Бургутчи» композицияси тақдим этилди.

Сон Же Хо, ташкилотларидан бири:

- Аслини олганда, Корея ва Қозоғистон ўртасида ўхшаш жиҳатлар кўп. Қозоғистонлик рассомларнинг 5 рангдан иборат ечимлари авваллари Кореяда машҳур бўлган. Ундан нақшларни безашда фойдаланишган.

Абдумалик Сарманов таржимаси