ОПЕК+ нефть қазиб олиш ҳажмини оширмади

ОПЕК+ нефть қазиб олиш ҳажмини оширмади

ОПЕК + мамлакатлари янги шартнома тузди. Декабрда нефть қазиб олиш ҳажми суткасига 400 минг баррелга ортади. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ойлик ўсишни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон квотаси бир миллион беш юз эллик олти минг баррелни ташкил этади. Блумберг берган маълумотга кўра, АҚШда нефть нархи ошиши оқибатида ҳукумат нефть чиқарувчи мамлакатлардан суткасига яна 800 минг баррель беришни сўраган. Лекин картель аввалги рақамларни ўзгартирмаган. Таъкидлаш лозимки, Брент маркаси 2 фоизга кўтарилди ва баррелига 83 доллардан сотиляпти. Йил бошидан буён "қора олтин" нархи жаҳон бозорида бир ярим марта ўсди.

Абдумалик Сарманов таржимаси