Президент моношаҳарларни ривожлантириш топшириғини берди

Президент моношаҳарларни ривожлантириш топшириғини берди

Қозоғистонда янги имтиёзли ипотека дастури иш бошлаши мумкин. Минтақаларни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай топшириқ берди. Президент таъкидлашича, дастлабки бадал 10 фоиздан ошмаслиги, йиллик устама эса 2-5 фоиз бўлиши зарур. Давлат раҳбари фикрича, бу фуқароларнинг мутахассисларга муҳтож истиқболли шаҳарларга кўчишини рағбатлантиради. Маълумки, Қозоғистонда жами 89 шаҳар бор, уларнинг тахминан 30 фоиши моношаҳарлар. Уларда аҳолининг 8 фоизи яшайди. Мазкур шаҳарлар мамлакатиқтисодиётини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда, саноат маҳсулотининг 40 фоизини ишлаб чиқармоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев улар иқтисодиётини диверсификациялаш, янги иш ўринлари яратиш муҳимли гига эътибор қаратди. Президент ҳукуматга барча моношаҳарлар аҳволини таҳлил қилишни топширди. Бу ишлар 2022 йил 1 мартигача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси