Қозоғистон тарихида Сибирь улуси ва Тайбуға

Қозоғистон тарихида Сибирь улуси ва Тайбуға

«Қозоғистон тарихида Сибирь улуси ва Тайбуға». Пойтахтда шу ном остида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унинг иштирокчилари қозоқ давлатчилиги оёққа туришида улусларнинг ўрнини муҳокама қилишди. Мамлакатимиз тарихига энг кўп таъсир кўрсатган этнослардан бири Тайбуға улуси ва Сибирь хонлиги асосчилари бўлган. Уларга оид тарихий фактлар илмий жамоатчилик эътиборини ўзига тортмоқда. Тайбуға хон – машҳур лашкарбошилардан бири эди, у Ботухон юришларида қатнашган. Чингизхон, Жўжихонлар замондоши бўлган. Олтин Ўрданинг бош устунларидан эди. Экспертлар таъкидлашича, унинг мамлакатимиз давлатчилигини шакллантиришдаги хизматлари катта.

Асилхан Игибаев, «Туғирулхан – Ўнг хан» корпоратив жамғармаси раҳбари:

– Ушбу конференциядан мақсад – бизда бўлган буюк инсонларни халққа таништириш. 400 хорижлик, европалик, россиялик манбаларда Тайбуға Ботухон билан бирга Европага боргани тасдиқланади, у ярим дунёни олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси