Қозоғистон Ўрмонлар ва ердан фойдаланиш бўйича декларацияни имзолади

Қозоғистон Ўрмонлар ва ердан фойдаланиш бўйича декларацияни имзолади

Қозоғистон қайта тикланувчи манбалардан энергия олишни беш марта, экологик тоза энергия олишни икки марта оширади. Кўмирдан олинаётган энергия улушини 70 дан 40 фоизгача камайтиради. Глазгода бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришлари бўйича глобал саммитда Бош вазир шундай баёнот берди. Асқар Мамин таъкидлашича, углерод ютилишини кўпайтириш учун 2025 йилга қадар 2 миллиард туп дарахт ўтқазилади. Ҳукумат раҳбари Қозоғистоннинг Барқарор ривожланиш бўйича Марказий Осиё иқлим хаби сифатида иш юритишга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир доирасида Қрзрғистон Ўрмонлар ва ва ердан фойдаланиш бўйича декларацияга қўшилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Бош вазир Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори ҳамда Буюк Британия Ташқи савдо давлат вазири билан учрашди. Учрашувлар ниҳоясида стратегик ҳамкорлик ва иқлим ўзгаришларига қарши биргаликда иш юритиш тўғрисида қўшма баёнотлар билдирилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси