Қуриқ порти орқали юк ташиш икки марта ошди

Қуриқ порти орқали юк ташиш икки марта ошди

Қуриқ порти кўпроқ юк машиналарига хизмат кўрсатяпти. Асосий транзит юклар ва экспорт жўнатмалари ўтказиладиган Бейнеу-Ақтау трассаси модернизация қилиниши оқибатида порт имкониятлари кенгайди. Лойиҳа Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган. Автомагистраль тикланиши оқибатида юклар ҳажми ҳам ортди. Масалан, ўтган йили икки марта юқори кўрсаткичга етди. Унинг салоҳияти тўла ишлатилганича йўқ, дейди мутахассислар.

Қуандиқ Қусаинов, Қуриқ порти диспетчери:

- Ўтган йил давомида биз 15 минг юк машинасини қабул қилдик. Уларнинг кўпчилиги Туркия, Грузия, Озарбайжондан келган. Жорий йилга келсак, январдан буён яхши ишладик, юқоридаги рақамларни икки марта ошириш ниятидамиз. Жами 6 миллион тонн юк қабул қиламиз. Ҳар куни 4-5 паромга хизмат кўрсатяпмиз.

Шу билан бирга халқаро аҳамиятга эга йўлакдан ўтаётган юк ташувчилар инфратузилмалар ривожланиши оқибатида ҳаракат тезлиги ошгани, йўл қулайлашгани ва хавфсизлик даражаси кўтарилганини тилга олмоқда.

Ҳажи Ипектен, ҳайдовчи /Туркия/:

- Туркиядан келяпмиз. Озарбайжондан паром билан Ақтауга ўтдик, энди Қуриқ портидан Ўзбекистонга кетамиз. Яқинда қурилган йўллар сифати жуда юқори, сафаримиз анча қулайлашди.

Эслатамиз, Қуриқ порти орқали мамлакатимиз Евроосиё халқаро савдо оқимига қўшилади. Порт Каспий орқали ўтадиган, Каспий денгизи орқали Озарбайжон, Грузия, Туркия, Европа билан боғловчи муҳим халқаро йўналишнинг асосий тугунларидан бири.

Абдумалик Сарманов таржимаси