Ақмўла вилоятида ноёб артефактлар топилди

Ақмўла вилоятида ноёб артефактлар топилди

Ёзги мавсум ақмўлалик археологлар учун омадли бўлди. Олимлар ҳаммага маълум Бўтай маданиятига оид 100 дан ортиқ топилмани қўлга киритди.

Кремнийдан ясалган найза учлари ва камон пайконлари, икки томони ўткир суяк игналар қазиб олинди. Мутахассислар фикрича, артефактлар улар асосида тош даврида яшаганлар билим даражасини аниқлаш мумкин.

Жасулан Укеев, археолог:

- Бу суяк игна ва бигизлар Красний Яр қишлоғи яқинида топилган. Яхши сақланган. Жуда пишиқ. Бундай топилмалар жуда кам топилади, айниқса, бизнинг вилоятда. Ингичкалигини ҳозирги игналарга таққослаш мумкин, Икки томонли игналар тўқимачилик ва балиқчиликда ишлатилган.

Археологлар Жақсин туманидаги Баубек батир қишлоғидаги, Атбасар туманидаги Магдалиновка қишлоғидаги сак қўрғонларини ўрганди.

Жасулан Укеев, археолог:

- Аввалроқ Магдалиновкада қилич топгандик. Шунинг учун шов-шувли топилмалардан умид қилиб ушбу ҳудудга келдик. Сопол, бронза буюмлар фрагментларини, пайконларни қўлга киритдик.

Ёз давомида Жарқаин туманида олимлар болта топишди. У эрамиздан аввалги тўртинчи мингйилликка оид. Энг қизиғи шундаки, тадқиқотчилар тан олишича, меҳнат қуроллари турли металлар қотишмасидан тайёрланган, бу эса кон-металлургия ривожланганини кўрсатади. Энди археологлар артефактларни лабораторияларда ўрганади, бошқалари билан таққослайди. Бу эса тош даври одамлари ҳёти ҳақида тушунчаларга эга бўлиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси