Веронадаги XIV Евроосиё иқтисодий форумида янги иқтисодиётга ўтиш муҳокама қилинди

Веронадаги XIV Евроосиё иқтисодий форумида янги иқтисодиётга ўтиш муҳокама қилинди

Пандемия узлуксиз маҳсулот етказиб бериш ва самарали логистика занжирлари таъминлашга янгича ёндашувга туртки берди. Товар айланмасини ошириш учун Қозоғистон ва Россия махсус агроэкспрессни ишга туширди. Бу қишлоқ хўжалик юкларини ўзида тўплайди. Бу логистик темирйўл йўлагидан мақсад имкон қадар имтиёзли тариф бўйича икки томонга юк ташишни таъминлашдан иборат.

Вероника Никишина, Россия экспорт маркази бош директори:

- Қозоғистон тўғрисида гапирсак, савдо ҳажми камаймади, аксинча фоизнинг арзимаган улуши миқдорида бўлса ҳам ўсди. Бу эса тизимли савдо ҳамкорлиги барқарор иқтисодий муносабатларнинг гарови эканлигини кўрсатади.

Италиянинг Верона шаҳрида ўтказилган XIV Евроосиё иқтисодий форумида ҳам Европа мамлакатлари Евроосиё орқали ўтган логистика йўлаклари имкон қадар самарали бўлишидан манфаатдорлиги ҳақида гапирилди. Лекин пандемиядан сўнг ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан ташқари логистикани ҳам тиклаш керак, дейди форум қатнашчилари. Коронавирус бўҳрони иқтисодни истеъмолни камайтириш томон ўзгартириш кераклигини кўрсатди.

Антонио Фаллико, «Евроосиёни ўрганамиз» ҳамжамияти президенти:

- Биз бутун ишлаб чиқаришни қайта йўналтиришимиз зарур. Ҳаддан зиёд истеъмол қилишдан узоқлашишимиз, иқтисодиётнинг инсонпарварроқ кўринишига ўтишимиз лозим. Ишлаб чиқариш ҳамда, истеъмол усулларини қайта кўриб чиқишимиз керак. Иқтисодий тартиб ҳам ислоҳ қилинсин. Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Атлантикадан Тинч океанигача бўлган катта Евроосиё доирасидаги муҳим ўйинчи сифатида янги, пандемиядан кейинги иқтисодиётда ўз ўрнини топиши зарур.