Хориждаги қозоқча оммавий ахборот воситалари ҳамжамияти тузилди

Нұртөре Жүсіп
www.inform.kz

Хорижда фаолият юритаётган қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситалари ҳамжамияти ташкил қилинди. Лойиҳа «Ўтандастар» жамғармаси томонидан Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ёрдамида рўёбга чиқариляпти. Жамғарма тарқатган маълумотга кўра, шу кунларда хорижда 88 та қозоқ тилида иш юритувчи ташкилот мавжуд. Уларни ягона ташкилотга бирлаштириш қозоқ тилининг ахборот майдонини кенгайтиради. Пойтахтда бўлиб ўтган йиғилиш якунларига кўра Парламенти Сенати депутати Нуртўре Жусип ташкилотга раис этиб сайланди.

Нуртўре Жусип, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Албатта, тил тақдирига Россия, Монголия, Хитой, Ўзбекистон ёки Туркиядаги ватандошларимизнинг тил муҳити ҳам таъсир кўрсатади. Мазкр ҳамжамиятни тузишдан мақсад – ахборот майдони яратиш ва қозоқ тили табиатини, мусаффолигини сақлаб қолишдан иборат. Бу - биринчидан. Иккинчидан, Давлат раҳбари таъкидлагани каби, «Қозоқ тили миллатлараро алоқа тилига айланадиган вақт келди». Аслини айтганда, қозоқ тили қўлланиш доираси кенгайиши ҳисобига гуллаб-яшнашда давом этса, унинг янада оммалашиши бегумон.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ҳамжамиятдаги барча оммавий ахборот воситаларининг ягона вебсайти ташкил қилинади. Портал иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиши, материалларни ўрганиши, мулоқоти учун хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×