Қозоғистонлик санъаткор жаҳон чемпиони бўлди

Қозоғистонлик санъаткор жаҳон чемпиони бўлди

Қозоғистонлик 22 ёшли баянчи Ўлжас Нурланов нуфузли халқарол танлов – «74th Coupe Mondiale» да ғолиб бўлди. Бу беллашувлар бўлиб ўтаётган давр мобайнида биринчи марта лдий мукофот қозоғистонлик санъаткорга топширилди. Жаҳон Кубоги ҳар йили ўтказиладиган баян ва аккордеон ижрочилари танлови ғолибларига берилади. Унинг ташкилотчиси – Аккордеончилар халқаро конфедерацияси. Жорий йилда нуфузли танлов Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилди. Қозоғистонлик баян устаси 32 ёшгача бўлганлар орасида ғалаба қилди. Таъкидлаш лозимки, Ўлжас Нурланов ўттиздан зиёд халқаро танловлар совриндори, бешта фестиваль иштирокчиси. Мусиқачи олти ёшлигидан баян чала бошлаган.

Ўлжас Нурланов, баян ижрочиси:

- Ушбу танловга узоқ тайёрландим, жисман ва руҳан бу ишлар осон кечмади. Ушбу ғалаба сари болалигимдан йўл босдим, дея оламан. Ҳар йили, ҳар бир танловда, чиқишимда тажрибам ортди. Ўз услубимни, қиёфамни шакллантирдим. Жорий йилда эса ўзимни тўла намоён эта олдим. Дастуримда баян учун барокко, романтизм давридан бошлаб, замонамиздаги бастакорлар ёзган асарларгача бор. Бу ижод намуналарини ҳар бири - беқиёс.

Абдумалик Сарманов таржимаси