QAZVAC Афғонистонга юборилиши мумкин

вакцина
total.kz

Мамлакатимиз препарати – QazVac Афғонистонга юборилиши мумкин. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири шундай баёнот берди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири:

- Афғон томони Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини етказиб бериш шаклида гуманитар ёрдам сўради. Таклиф муҳокамада. Ҳукумат қарори чиқарилади.

Ташқи ишлар вазири маълум қилишича, инсонпарварлик ёрдами сифатида ушбу давлатга беш минг тонна ун етказиб берилди. Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, сентябрь ва октябрь ойлари давомида Афғонистонга 60 минг тоннадан зиёд ун ва 15 минг тонна дон юборилди. Келажакда маҳсулот етказиб бериш ортиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×