Қозоғистон Сенати Каспийни муҳофаза қилишга ҳисса қўшмоқда

Қозоғистон Сенати Каспийни муҳофаза қилишга ҳисса қўшмоқда

Сенат Каспийни муҳофаза қилиш тўғрисида конвенцияни ратификация қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу муҳим шартнома Каспий соҳилларидаги беш давлат ўртасида тузилди. Ҳужжатни ратификациялаш Каспий экологиясини ҳимоя қилиш учун энг янги технологиялардан фойдаланиш имкониятини беради. Денгиз муҳити ва соҳил туманларининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тўла маълумотлар базаси тайёрлаш кўзда тутилган. Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешевнинг маълум қилишича, Конвенцияга мувофиқ, ҳар бир томон маълумотлар олиш имкониятини енгиллаштиради. Бу эса ифлосланиш даражаси ва захиралардан самарали фойдаланилишини кузатиб бориш учун керак. Вазир таъкидлашича, мазкур шартнома Қозоғистон учун салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Бюджетдан қўшимча маблағ талаб қилмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси