Қозоқ оқбош сигири экспорт қилинади

Қозоқ оқбош сигири экспорт қилинади

Қозоқ оқбош зоти Лотин Америкаси фермерларида қизиқиш уйғотди. Яқин келажакда бу зотга мансуб қорамоллар хорижга жўнатилиши мумкин. Пойтахтда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида бу ҳақда гапирилди. Шуни ҳам айтиш лозимки, бугунги кунда республикада бу зот молларини кўпайтириш фаол давом этяпти. Қозоқ оқбоши озуқа танламаслиги ва турли иқлим шароитларга бардошлилиги билан ажралиб туради.

Даурен Мақтабаев, Қозоқ оқбош зоти республика палатаси ижрочи директори:

- Бугун бизга Монголия, Ўзбекистон делегациялари мурожаат этди. Ҳатто Лотин Америкасидан бўлган бир қанча шахслар бу мол зоти ҳақида эшитган экан, суриштирди. Чунки иқлим шароитлари ҳаммада ҳам рисоладагидек эмас. Уларга ҳар қандай шароитда насл берадиган, гўшти мазали, турли шароитларга бардошли мол керак.

Мутахассислар ҳисобига кўра, ҳозир Қозоғистонда бу зотга мансуб ярим миллион сигир бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси