Нур-Султонда Kazagro/Kazfarm-2021 халқаро агрокўргазмаси ўтказиляпти

Нур-Султонда Kazagro/Kazfarm-2021 халқаро агрокўргазмаси ўтказиляпти

Қишлоқ хўжалигидаги инновациялар, шунингдек, агробизнес вакиллари ўртасида тадбирокрлик алоқаларни кенгайтириш. Бугун Нур-Султонда очилган «KazAgro/KazFarm-2021» туркум кўргазмалари ташкилотчилари айнан шундай мақсадларни ўз олдига қўйган. Уларда жаҳоннинг 20 мамлакатидан 120 компания иштирок этяпти. Кўргазма учта асосий блокка бўлинган. Биринчисида қишлоқ хўжалик техникаси, иккинчисида зироатчилик маҳсулотлари, учинчисида етакчи чорвачилик ишлаб чиқарувчилари жамланган. Тадбир давомида Қозоғистондаги энг сара йирик шохли қорамол ўртасида танлов уюштирилди.

Даурен Матақбаев, Оқбош зоти республика палатаси ижрочи директори:

- Қозоғистоннинг турли қисмларидан 30 бош келтирилди. Қозоқ оқбош зотидан ташқари бу ерда ангус, герофорд зотлари тақдим этилди. Шунингдек, иккита қалмқ зотидан бўлган буқа кўргазма экспонати сифатида қўйилди. Натижада, улар, афсуски, танловда қатнаша олмади. Ушбу тадбир иштирокчиларига биз кўрсатишни истаган асосий нарса – қишлоқларда ишлаётган одамлар, фермерлар иши нақадар аҳамиятли эканлиги эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси