Рақамли саводхонлик: Қозоғистон мактабларига янги предмет ўқитилади

Рақамли саводхонлик: Қозоғистон мактабларига янги предмет ўқитилади

Қозоғистон мактабларига янги предмет – рақамли саводхонлик киритилади. Биринчи босқичда у фақат бошланғич синфларда ўтилади. Ўқувчилар электрон қурилмалар ҳамда интернетдан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этиш, дастурлаш асослари ва алгоритмлари, робототехникани ўрганади. Шунингдек, улар анимация дастурларини ҳам ўзлаштиради.

Диас Алдамберген, 85-мактаб-лицей 1-синф ўқувчиси:

- Мен, масалан, мушук ишладим, кейин спортзалда шуғулланаётган одамни. Бу дастурда яхши нарсалар ишлай олмайман, деб ўйлагандим. Бироқ кўп нарса ишлаш мумкин экан. Ҳар хил ҳайвонлар ясай бошладим. Кичиклигимда компьютерни билмасдим. 5 ёшимда ўргандим.

Абилай Казимбеков, информатика ўқитувчиси:

- Ҳамма онлайн таълимга ўтганида бундай предмет зарурлиги кўзга ташланди. Шуни ҳам айтиш керакки, таълим давомида бола ҳимоя остида бўлади. Махсус дастурлар воситасида реклама ва кераксиз сайтларга чалғимаймиз. Ҳаммаси сервер орқали блокланади. Шу тариқа, ўқувчиларга керак бўлмаган маълумотлар ташқарида қолади, уларни олиш имкони ёпилади.

Янги предмет бўйича болаларга информатика ўқитувчилари таълим беради. Улар махсус тайёргарликдан ўтказилган. Рақамли саводхонлик дарслари учинчи чоракдан, январь ойидан бошланади. Таъкидлаш лозимки, авваллари ўқувчилар учинчи синфдан бошлаб "Ахборот-коммуникация технологиялари" дарсига қатнашган.

Абдумалик Сарманов таржимаси