Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона ташкилот тузилади

Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона ташкилот тузилади

Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона ташкилот тузилади. Савдо ва интеграция вазирлиги қўмита раҳбари Асқар Тинисбековнинг маълум қилишича, бу соҳадаги ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштириш учун қўмита қонунчиликка ўзгаришлар иккинчи пакетини киритиш ниятида. Ҳужжат жоий йил июнида маҳкамалараро кенгаш биринчи йиғилишида кўриб чиқилган. Сўнгра очиқ муҳокама қилиш учун Ашиқ НПА порталига қўйилган.

Асқар Тинисбеков, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси:

- Кўнгиллилик асосида иш юритувчи ягона умуммиллий нотижорат ташкилот фаолият юритиши учун қонуний манба яратиш кўзда тутилган. Бу эса бутун мамлакат миқёсида мавжуд бўлган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган жамоат ташкилотларини ягона тизимли, ҳар томонлама такомиллашган, миллий мақомга эга, моддий ва қонуний кучга эга ташкилотга бирлаштириш имкониятини яратади. Иккинчи масала – истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича омбудсмен лавозимини жорий этиш. Омбудсмен халқ ва жамоат ташкилотлари номидан гапира олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси