Ўқувчилар ҳаводан сув олмоқчи

Ўқувчилар ҳаводан сув олмоқчи

Қозоғистонлик ўқувчилар ҳаводан сув олмоқчи. Ёш кашфиётчилар Инновациявий лойиҳани FIRST Global Challenge умумжаҳон беллашуви доирасида тақдим этишди. Жорий йилда онлайн форматда ўтказиладиган беллашувда жаҳоннинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Қозоғистон терма жамоаси таркибида 20 нафар юқори синф ўқувчилари бор. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар глобал муаммоларга қарши курашга оид ечимлар топиши, одатий материаллардан инсониятга хизмат қилувчи турли ускуналар яратиши керак.

Бибинур Аристанбек, 9-синф ўқувчиси:

- Сувни турли усулларда олиш мумкин. Лекин биз уни ҳаводан олишга қарор қилдик. Фақат ҳаво тоза бўлиши зарур. Сувни эса техник мақсадларда ишлатиш мумкин. Ичишга эмас. Бир ойдан буён лойиҳа устида ишлаяпмиз. Бизнинг ҳисобга кўра, битта генератор суткасига 20 литр сув бера олади.

Қозоғистонлик кашфиётчилар ҳакамларга муҳандислик қурилмаси прототипларини топширди. Шунингдек, улар нано-ер йўлдоши яратишди ва стратосферага учиришди.

Абалис Аллаз, 11-синф ўқувчиси:

- Биз 5 та турли датчикларни ишлатамиз. Датчиклар тозалик, ёруғлик, ҳарорат, шамолнинг кучини ўлчайди. Камера ҳам ўрнатдик. Ер йўлдош 10 км юқорига кўтарилади, ер юзасини суратга олади. Ушбу ускуна баҳорда жуда фойдали, чунки тошқинлар юз беришини прогноз қилади. Бу маълумот туфайли фалокат олди олинади.

Таъкидлаш лозимки, Дубайда бўлиб ўтган 2019 йилги танловда қозоғистонлик кашфиётчилар Хитой, Япония ва АҚШ каби илғорлардан олдинга ўтди ва 190 давлат ичида учинчи ўринни олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси