Қирғизистонда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказиляпти

Қирғизистонда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказиляпти

Опера ариялари, эстрада хитлари, муаллифлар киноси ва музей кўргазмалари. Қирғизистонда Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган Қозоғистон маданияти кунлари ўтказиляпти, Тадбирлар дастури мамлакатимиз кинематографистлари фильмлари билан бошланди. Тарихий мерос, маънавий мунозаралар, анимациявий изланишлар жамланди. Ғаройиб ва қизиқарли картиналар Бишкекдаги “Манас” кинотеатри залларида қўйилмоқда.

Ақтўти Раимқулова, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:

- Биз жуда яқин бўлган икки халқмиз. Бизлардек яқин бўлган миллат йўқ, дейиш мумкин. Бир-биримизни тушунишимиз учун ўртамизда таржимонга зарурат йўқ. Тарихимиз бир, динимиз бир. Анъаналаримиз ўхшаш. Ҳаммаси ягона. Мамлакатларимиз мустақиллиги нишонланаётган ушбу йилда халқларимизни бирлаштирувчи шундай ажойиб анжуманлар тез-тез ўтказиб турилишини тилаган бўлардим.

Қирғизистонда Қозоғистон маданияти кунлари расмий турда миллий филармония биносида гала-концерт билан очилди. Тадбирда СССР ва Қозоғистон халқ артистлари Алибек Днишев ҳамда Роза Римбаева қатнашди. Томошабинлар Қозоғистон халқ артисти Нуржамал Усенбаева ҳамда хизмат кўрсатган артист Майра Мухамедқизининг чиқишларини чин юракдан тинглади. Қирғизистонликлар қозоғистонлик ижрочилар ижодини яхши билади, шунинг учун кўнгилларни эгаллаб улгурган қўшиқларни илиқ қарсаклар билан кутиб олишди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров гала-концертнинг фахрий меҳмони бўлди.

Қайрат Иманалиев, Қирғизистон Республикаси маданият вазири:

- Бизга тўрт юз нафар атрофида Қозоғистон маданият арбоблари етиб келди. Улар қаторида қўшиқчилар, мусиқачилар, театр ва кино актёрлари, тарихчи ва рассомлар бор. Азиз меҳмонларни кутиб олганимиздан хурсандмиз. наших уважаемых гостей. Бу – биз учун катта воқеа. Ахир маданият бугунги кун билан чекланмайди. Биз мунтазам маданий мулоқот олиб борамиз, биргаликда концертлар, томошалар, кўргазмалар уюштирамиз. Бизни кўп нарса бирлаштиради.

Юксак санъат мухлислари учун Абдилас Малдибаев номли Қирғиз Миллий академик опера ва балет театрида Абай номли давлат опера ва балет театри артистлари ижросида Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг «Абай» постановка қўйилади. Шу билан бир вақтда Қирғиз Миллий Тасвирий санъат музейида Қозоғистон Марказий Давлат музейига қарашли 70 дан зиёд ноёб

археологик артефактлар ҳамда Абилхан Қастеев номли давлат санъат музейида сақланаётган картиналар намойиш этилади. Экспонатлар Буюк Дашт цивилизациясини яратган кўчманчилар маданий анъаналарининг турли жиҳатларини акс эттирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси