МДҲ давлатлари миналарни тозалаш бўйича қўшма қисм ташкил қилади

МДҲ давлатлари миналарни тозалаш бўйича қўшма қисм ташкил қилади

МДҲ мамлакатлари гуманитар миналар тозалаш билан шуғулланувчи қўшма муҳандислик қисми тузади. Унинг таркибига ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳарбий хизматчилари киради. Бугун Сенат тегишли шартномани ратификация қилди. Ҳужжат қисмнинг иш тартиби ва йўналишини белгилайди. Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосарининг таъкидлашича, ҳамдўстлик мамлакатлари ҳарбийлари биргаликда мина далаларини техник разведка қилиш, объектларда портловчи моддалар борлигини текшириш, шунингдек, аввал жанговар ҳаракатлар олиб борилган ҳудудларни ўрганиш билан шуғулланади.

Дарин Туяқов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари:

- Шартномадан мақсад – қўшма қисм шаклланиши, ишлатилиши, фаолиятини тугатиши тартибини, миналарни тозалаш даврида унинг кутиб олувчи ёки транзит давлат ҳудудидаги мақомини, шунингдек, ҳарбий хизматчилар мақомини белгилашдан иборат. Ҳужжатда мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари МДҲ аъзоси бўлмаган учинчи давлатга юбориши фақат БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли мандати бўлганидагина кўриб чиқиши ҳамда амалга ошириши мумкинлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси