Мажилис саноат сиёсати тўғрисида ҳужжатни тасдиқлади

Мажилис саноат сиёсати тўғрисида ҳужжатни тасдиқлади

Қозоғистон бизнесменлари саноат грантларига даъво қила олади. «Саноат сиёсати тўғрисида» Қонуннинг қабул қилиниши саноат соҳасидагиа компанияларни қўллаб қувватлаш учун янги имконият беради. Бугун мазкур ҳужжат мажилисменлар томонидан биринчи ўқишда тасдиқланди. Мамлакат Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов маълум қилгани каби, саноат сиёсати рўёбга чиқарилиши Ягона саноатлаштириш харитаси орқали мониторинг қилинади. Бу эса лойиҳалар устида олиб борилаётган ишларнинг қандай амалга оширилаётганини маркздан назорат қилиш ва юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш имкониятини беради, дея таъкидлади вазир. Бейбут Атамқулов саноат сиёсати доирасида бизнесни рағбатлантириш учун 20 тача янги йўналиш очилади.

Бейбут Атамқулов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Корхоналар талабига кўра рағбатлантиришнинг янги усули – саноат гранти ишлаб чиқилди. У қўшма молиялаштириш орқали ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун берилади. Янги тадбир корхоналарни технологиялар билан таъминлаш имконини беради ва чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширади. Қонун лойиҳаси доирасида Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолияти белгилаб берилади. У ускуналарни сотиб олишда лизинг молиялаштириш ва саноат инновациявий лойиҳаларининг 3 фоиздан зиёд бўлмаган имтиёзли кредитланиши оператори бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси