Туркияда Жамбил Жабаев хотирланди

Анкарадағы Жамбыл көшесі
www.archive.inform.kz

Туркияда Жамбил исми шарафланди. Анқарада буюк шоирнинг 175-йиллиги муносабабти билан унинг номи берилган кўчага хотира тахтачаси ўрнатилди. Энди шаҳар аҳли ва меҳмонлари QR-код ёрдамида Жамбил Жабаев ҳақидаги видео ва ёзма маълумотлар билан турк тилида тариша олади. Тантанали тадбитр давомида шоирнинг устози Суюнбай Аронули ёдгорлигига гулчамбарлар қўйилди. Тантаналар Қзоғистоннинг Туркиядги элчихонаси, ТЮРКСЎЙ халқаро ташкилоти ва Кечиўрен муниципалитети томонидан ташкил қилинди. Эслатамиз, Анқарада Жамбил кўчаси 2017 йилда очилганди.

Турғут Алтинўк, Кечиўрен муниципалитети мэри:

- Жамбил Жабаев фақат қозоқ халқининг эмас, бутун турк халқларининг ифтихори. Уни ёшларимиз билишлари керак. Шунинг учун бугунги каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш лозим. Кечиўрен ҳудудида қозоқ импровизатор шоири ўарафига яна битта ёдгорлик тахтачаси ўрнатилган. Қозоқ арбоблари номи билан аталган кўчалар ва парклар бор. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Келгусида амалга ошириш ният қилинган кўплаб режалар ва ғоялар бор.

Тилек Махамбетжан, талаба:

- Турк мамлакати Қозоғистон Республикаси талабаси бўлиш фахрли. Туркиянинг қайси қисмига борсангиз ҳам албатта машҳур қозоқ арбоблар ёдгорликлари, номи берилган кўчаларга дуч келасиз. Сизни бу ерда меҳмондўстлик билан кутиб олишади. Хориждагилар учун бу жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×