Қозоғистон электровозлари экспортга жўнатилади

электровоз
cdn.trend.az

Қозоғистон электровозлари қўшни мамлакатларга экспорт қилинади. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда жаҳоннинг энг йирик машинасозлик компнияларидан бири билан тегишли меморандум имзоланди. Ҳужжат доирасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан мамлакатимизда йиғилган техникани хорижга юбориш, шунингдек, маҳаллий салоҳиятни кенгайтириш кўзда тутилган. Ҳозир ишлаб чиқарилаётган электровозларда маҳаллий маҳсулотлар улуши 40 фоизни ташкил қилади. Яқин келажакда бу кўрсаткич 60 фоизга етказилиши кўзда тутилган.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо Ва интеграция вазири:

- Бунинг ҳисобига маҳсулот таннархи пасаяди ва рақобатбардошлиги ортади, шунингдек, ёндашган ишлаб чиқаришлар ўсади, бу эса кўзланган мақсад – 2025 йилгача нохомашё экспортни икки марта оширишимизга васила бўлади.

Эндрю Делеоне, Alstom компанияси минтақавий президенти:

- Бу бизнинг Қозоғистон билан олиб бораётган кўп йиллик ҳамкорлигимиздаги кичик бир қадам холос. “Қозоғистон Темир жўлдари” билан шартнома тузар эканмиз, биз 30-40 йиллик истиқболни ҳисобга олиб иш юритамиз. Ҳозир Қозоғистонда қатнаётган поездларга хизмат кўрсатишдан ташқари, янгиларини ҳам йўлга қўямиз. Узоқ муддатли режаларимиз мўл. Биргаликда кўплаб муваффақиятларга эришиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×