Журналистлар «Атамекен» экспедициясидан қайтишди

«Атамекен» экспедициясы
ainews.kz

Бир ой давом этган «Атамекен» экспедицияси ниҳоясига етди. Лойиҳа мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. Биринчи гуруҳ пойтахтдан чиқиб, Ғарбий Қозоғистон ва жанубий минтақаларни айланиб ўтди ва Алматигача етиб борди. Мегаполисга иккинчи гуруҳ Шарқий Қозоғистондан келди. Саёҳат иштирокчилари ҳар бир минтақанинг ташриф қоғози бўлган тарихий ва туристик объектларни зиёрат қилди. Экспедиция Алматининг Шимбулақ, Кўктўбе ва сак қўрғонлари каби диққатга сазовор туристик жойларини томоша қилиш билан якунланди. Мазкур тадбир «Егемен Қазақстан» ва «Казахстанская правда» республика газеталари томонидан ташкил қилинди. Нашр журналистлари мамлакатнинг хушманзара жойлари ҳақида йигирмага яқин мақола чоп этди.

Айбин Шағалақ, «Egemen Qazaqstan» республика газетаси» ҲЖ бошқаруви раиси ўринбосари:

- Ушбу экспедиция воситасида биз мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни кўрсатишга интилдик. Аввалги ва бугунги кундаги аҳволини таққослашни истадик. Натижалар Алматида, мустақиллигимиз ва озодлигимиз олтин бешигида чиқарилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×