«Нефть ва газ» кўргазмаси иш бошлади

«Мұнай және газ» көрмесі
сферанефтьигаз.рф

Қозоғистонда 27-халқаро «Нефть ва газ» кўргазмаси иш бошлади. Мазкур нуфузли майдончада бозорнинг асосий иштирокчилари инновациявий технологияларни намойиш этади, соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини муҳокама қилади, долзарб масалаларни ҳал этади. Жорий йилда унда жаҳоннинг 9 давлатидан 156 компания иштирок этди. Экспозиция майдони салкам 3 минг квадрат метрни ташкил қилди, нефт-газ соҳасининг 13 йўналишини қамраб олди. Бундан ташқари, бу ерда геология ва геофизика, рақамлаштириш, инжиниринг, инфратузилмаларни назорат қилиш ва ривожлантиришга оид ечимларни кўриш мумкин. Ҳар бир иштирокчи маҳсултини тақдим этиши, мазмунли дастурларда қатнашиши мумкин.

Марина Ли, «Нефть ва газ» кўргазмаси лойиҳаси раҳбари:

- Кўргазма доирасида семинарлар, кўргазма иштирокчилари тақдимотлари ўтказилади. Тадбиркорлик майдончасида долзарб масалалар: рақамлаштириш, технологик жараёнларни автоматлаштириш масаласи кўтарилади. Энг муҳими, анъанага кўра, Қозоғистоннинг асосий операторлари яна бир марта пудратчилар билан ишлашдаги долзарб масалаларни ўртага ташлайди. Келгуси йилларга мўлжалланган харидлар режасини маълум қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

 

×