2025 йилга бориб IТ-хизматлар экспортидан олинган даромад $500 млн га етади

«Astana Hub»
e-cis.info

Интеллектуал навигация тизими, таълим майдончалари, янги авлод шаҳар кўчалари видеотаҳлили ва бошқалар… Ай-Ти соҳа профессионаллари яна нималарни ҳозирлаяпти? Ҳар куни Астана Хаб иштирокчиларининг креатив ғоялари қозоғистонликлар ҳаётини янада қулайлаштирувчи илғор лойиҳаларга айланаяпти. Иқтидорли қозоғистонликлар бутун бошли корпорациялар бунёд этяпти. Ҳар бир янги иш эса янги ғоядан бошланади.

Қанат Кельдибековда шундай бир янги ғоя пайдо бўлди. Бу – онлайн бошқарилиши мумкин бўлган ақлли қулф. Унинг ўзи ҳам кўчмас мулкни ижарага бериш билан шуғулланган ва кўчиб келганларни жойлаштириш етарлича мураккаб эканлигини билади. Янги технологиялар муваффақиятли ечимга йўл очди ва муваффақиятли бизнесга айланди.

Қанат Кельдибеков, стартап асосчиси:

- Ривожлана бошладик, мобиль илова яратдик, Зарур анжомларни келтиришни йўлга қўйдик, сўнгра дарҳол синаб кўрдик. Бизнинг маҳсулот ёрдамида авваллари 1-2 соат давомида ижарага бериладиган квартирани энди 1 минутда топшириш мумкин. Чунки авваллари шхсан бориш, калитни топшириш, бунинг учун пробкаларда туришга тўғри келарди. Биз вақт ва пулни тежаймиз.

Масофадан бошқариш мумкин бўлган қулфларнинг харидорлари кун сайин ортмоқда. Қозоғистонликлар ҳам, Россия бизнесменлари ҳам буюртма бермоқда. IT-хизматлар экспортига келсак, атиги бир йилдан сал кўпроқ вақт давомида у 36 миллиард тенгега етди. Энг йирик Astana Hub технопарки икки ярим йил ичида 124 миллиард тенге даромад олди ва 34 ярим миллиард тенге инвестиция жалб қилди. Айни вақтда бу ташкилотда технологиялар дунёсида янги юлдузлар чиқариши кутилаётган дастурлар очиляпти.

Абай Абсамет, «Astana Hub» IT-стартаплар халқаро технопарки бошқарувчи директори:

- Жорий йилда Астана Хаб Президентнинг 100 минг нафар янги мутахассислар чиқаришга оид топшириғига кўра техўрда деб номланган дастурини ишга туширди. Биз программалаштиришни ўргатувчи хусусий мактабларга субсидия ажратамиз. 5 йил ичида бу дастур орқали 20 минг айти-мутахассис чиқиши кутиляпти. Астана хаб тарихида биринчи марта айти-лойиҳаларни молиялаштира бошладик.

Ҳозир технопарк резидентлари қаторида 539 та IТ-компания бор, улардан 47 таси хориждан. Астана хаб раҳбарияти маълум қилишича, 2025 йилга бориб улар IТ-хизматлари экспортини 500 миллион долларга етказади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×