Қозоғистон павильони технологик мукаммал

Қозоғистон павильони технологик мукаммал

Уч минг квадрат метрдан зиёд. Дубайда бўлиб ўтаётган EXPO-2020 умумжаҳон кўргазмасидаги Қозоғистон павильони энг майдони кенг ҳудудлардан бири. У уч қаватда жойлашган. Томошабинлар мамлакат туристик салоҳияти, хушманзара табиати, кўчманчилар тарихи, маданияти, анъаналари, шунингдек, Қозоғистоннинг иқтисодий имкониятлари билан таниша олади. Павильон қурилишига 8 миллиард тенге атрофида маблағ сарфланди. Ташкилотчилар таъкидлашича, инвестициялар ҳисобига маблағ тўлиқ оқланади. Айтмоқчи, 1 декабрь куни Қозоғистон Миллий куни доирасида йирик инвестициявий форум ўтказилади. Унда Яқин Шарқнинг йирик бизнесменлари қатнашиши кутиляпти. Жами, тадбиркорлар учун 30 дан ортиқ учрашувлар ташкил қилинади. Улар якунига кўра ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузилади.

Аллен Чайжунусов, ЭКСПО-2020 да Қозоғистон секцияси бош комиссари:

- Павильон базасида тўйинган иш дастури режалаштирилган, масалан, тегишли вазирликнинг яшил технологиялар халқаро маркази васийлигида ўтказиладиган Қозоғистоннинг «яшил» ҳафталиги тадбиркорлик дастури старт олади. Шунингдек, Қозоғистон вилоятлари ва шаҳарлари кунлари ўтказилади.

Киара Хильдебранд, Австрия фуқароси:

- Энг яхши дўстим Қозоғистондан. Сизда табиат ғаройиб эканлигини биламан. Ҳаммасини ўз кўзларим билан томоша қилиш учун келишни ўйлаяпман.

Абдумалик Сарманов таржимаси