Абайнинг отаси қурган масжид устига қўйилган ярим ой топилди

Абайнинг отаси қурган масжид устига қўйилган ярим ой топилди

Ноёб артефакт – 19-асрнинг 30-йилларида Абайнинг отаси томонидан қурилган масжид минорасида бўлган металл ярим ой Қарағанди вилоятида топилди. Ўлкашунос Ерлан Мустафин таъкидлашича, бу Айшиқни шаҳарликларнинг бири яшириб қўйган ва умрининг охиригача сақлаган. 300 грамм вазнга эга темир ярим ойда бўёқ излари бор. Мутахассислар айтишича, топилган артефактнинг асллигини аниқлаш осон бўлмайди.

Улиқбек Есдаулет, Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси:

– Қўнонбой Қарқарали уезди оға султони бўлганида 12 нафар овул оқсоқоллари билан бирга ушбу масжидни қурган. У ўз халқининг моддий ва маънавий бой бўлишини истаган. Агарда бу ҳақиқатан Қўнонбой даврида ўрнатилган ярим ой бўлса – демак у қимматли тарихий ёдгорлик.

Ерлан Мустафин, ўлкашунос:

- Ярим ой сақланиб қолганидан саноқли одамлар хабардор бўлган. 1991 йилда масжид тикланган. Айшиқни ўрнига қайтаришга қарор қилишган. Садуақас авлодлари уни бошқа оқсоқолга топширган. Лекин у ҳам тўсатдан вафот этган. Мен бу ярим ойни унинг уйидаги металлолом орасидан топиб олдим. Айнан асл нусха эканлигига ишончим комил.

Абдумалик Сарманов таржимаси