Миришкорларга SMART-ферма ёрдам беради

Миришкорларга SMART-ферма ёрдам беради

Рақамли фермалар – давр талаби. Қозоғистон Президенти Мактубида қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этиш зарурлиги кўрсатилган. Унинг таъкидлашича, бунинг натижасида меҳнат унумдорлиги ортади. Бу эса кучли иқтисодиёт белгиларидан бири. Агросаноатга инновация жорий этиш Қизил Ўрда вилоятининг Шиели туманида фаол амалга оширилмоқда. Минтақада дон ўрими сенсор бошқарув билан жиҳозланган энг янги комбайнларда амалга ошириляпти. Агрокимёвий тадқиқотлар ўтказилди, электрон харита тузилди. Бу эса дала ишлари ўз муддатида амалга оширилаётганини, тупроқ таркиби текшириб турилиши, ўғитлар маромида берилишини автомат тартибда назорат қилиш имконини беради.

Асқар Бердибаев, деҳқон хўжалиги раиси:

– Биринчи навбатда энг янги технологиялар ерни экишга ҳозирлаш учун зарур. Бунинг учун биз далаларни лазер билан текислаш усулидан фойдаланамиз. Давлат ёрдам кўрсатяпти, янги ускуналар харид қилишимиз учун харажатларнининг 25 фоизи қопланяпти.

Масофадан бошқаришга мўлжалланган технологик ноу-хау ишлатилиши туфайли қўл меҳнати улуши камаяди. Самарадорлик ортади, харажатлар озаяди. Натижада маҳсулот таннархи анча камаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси