Қалимов-Қастеевлар оиласи кўргазмаси – Миллий музейда

Қалимов-Қастеевлар оиласи кўргазмаси – Миллий музейда

Замоннинг жонли риштаси. Пойтахтдаги Миллий музейда Дария Қалимова-Қастеева кўргазмаси очилди. Тадбир мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Экспозицияда ёш ижодкорнинг ижодий ишлари тақдим этилган. Асосан декоратив-амалий санъат намуналари, гобеленлар қўйилган.

Дария Қалимова-Қастеева, рассом:

- Холстга мойбўёқ билан чизаман, кичик асарларим бор, булар бўлажак гобеленлар учун тайёргарлик ишлари. Гобелен тўқишга ойлар сарфланади, лекин бу иш менга ёқади.

Кўргазма майдончасида Дариянинг отаси, таниқли қозоғистонлик рассом Мухит Қалимов асарлари ҳам бор. У чизган портретлар – юксак маҳорат билан акс эттирилган маҳорат намунаси бўла олади. Уларда қатор нюанслар, ёрқин бўлмаган, пастель ранглар воситасида яратилган санъат жо бўлган. Кўргазмани сентябрь охиригача томоша қилиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси