Ноёб музейда турли олмалар таъмини татиб кўриш мумкин

Ноёб музейда турли олмалар таъмини татиб кўриш мумкин

Таъмини татиб кўриш мумкин бўлган экспонатлар. Алмати Олмалар музейида томошабинлар мазкур меванинг келиб чиқиш тарихини ўрганишдан ташқари мазали экспонатларни татиб кўриши ҳам мумкин. Музей жамғармаси Қозоғистон Мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти ихтиёридаги боғда етиштирилган ҳосил билан мунтазам тўлдириб турилади. Шуни ҳам айтиш лозимки, селекционер олимлар олманинг янги навларини чиқариш устида мунтазам ишлаяпти. Бу навлар кўпроқ гибрид асосда яратилмоқда.

Ақмарал Асилбекова, Алмати олма музейи менежери:

- Гибрид авлод қайси белгиларига кўра сараланишига тўхталиб ўтмоқчиман. Биринчиси – қаҳратонга бардошлилиги, иккинчиси – ҳосил тезпишарлиги, гибрид шакли, ранги, меванинг сақланиш муддати ва мазаси.

Илмий тадқиқот институти 100 дан кўпроқ олма навини яратган, улар генофондини сақлаб қолиш бўйича ишлаяпти. Кўп навлар синовдан ўтди ва хўжаликда ишлатилмоқда. Помологик боғда тўрт навга тегишли гибрид мева биринчи ҳосилини берди.

Светлана Алексеенко, Қозоғистон мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими:

- Бу навлар ширин-нордон таъмли. Европа навлари мевасида кислота кўпроқ. Шундайи уларга ёқади. Бизда болалар ҳам ширин навларни афзал кўради. Бу навлар апортдан кўпроқ вақтгача чидайди.

Олимлар таъкидлашича, янги навлар ҳосилдорлиги бўйича апортдан яхшироқ: салкам икки марта кўп мева беради. Бундан ташқари, турли касалликларга чидамли, одатдагидан узоқ сақланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси