Жамбил вилоятида тикланиш ишларини 2 ойда якунлаш режалаштирилган

Жамбил вилоятида тикланиш ишларини 2 ойда якунлаш режалаштирилган

Жамбил вилоятида вайронага айланган объектлар икки ой ичида тўлиқ қайта тикланади. 12 та пудратчи ташкилот тиклаш ишларини бошлаб юборди. Моддий зарарни ҳисоблаш бўйича махсус комиссия иш бошлади. Сейсмик назорат лабораторияси объект соҳибларига жами 120 та техник хулоса берди. 106 турғун уй ва 12 тижорат биносига зарар етган. Шунингдек, Жибек Жўли қишлоғида мактаб вайрон бўлган. Таъкидлаш лозимки, келажакда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.

Қайрат Исмаил, Жамбил вилоятидаги байзақ тумани ҳоким ўринбосари:

- Қайнар посёлкаси портлаш жойига бошқа аҳоли манзилгоҳларидан кўра яқинроқда бўлган. Ундаги 19 уй жиддий зарар кўрган. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Вилоят ҳокими топшириғига кўра, бошпанасиз қолганларга шароит яратилди, вақтинчалик уй-жой ажратилди. Мол-мулкини сақлаши учун жой ажратилди. Ҳозир барча пудратчи ташкилотлар тиклаш ишларини олиб боряпти. Айтилгани каби, бу ишлар 2 ой ичида якунига етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси