Урунхайка номи қандай пайдо бўлган?

Урунхайка номи қандай пайдо бўлган?

«Аждодлар изидан» экспедицияси аъзолари мамлакатнинг узоқ бурчакларидан бири – Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Урунхайка қишлоғида бўлди. Бу Марқакўлнинг хушманзара соҳилида жойлашган оддий Олтой қишлоғи. Халқ ичида унинг номи қандай келиб чиққани хусусида турли тахминлар мавжуд. Кўпчилик бу сўз қалмоқча бўлиб, «кечки изғирин» маъносини беради, деб ҳисоблайди. Экспедиция раҳбари Сапар Исқақов эса бу фикрни нотўғри, дейди. «Урунхайка» сўзининг этимологияси шу кунгача тўла ўрганилмаган. Бир нарса аниқ – яшил водийлар ва жўшқин дарёлар билан ўралган бу орол юртимиздаги энг чиройли жойлардан бири.

Сапар Исқақов, «Аждодлар изидан» экспедицияси раҳбари:

- Биз биладиган дастлабки араб тарихчиси Рашид ад-Дин “Урунхайка” сўзи қандай келиб чиққанини аниқлашга ҳаракат қилган. Бу сўзни катта қисми Тува Республикасида истиқомат қилувчи уруғ номи билан боғлаган. Бу қабила туркий тилда гапирган. Яъни бизнинг аждодларимиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси