Археологлар кашфиёти: мушук қадимий Жанкентда хонакилаштирилган

Жанкент
khabar.kz

Қозоғистонлик археологлар шов-шувли баёнот берди: ўғузлар пойтахти X-XI асрларда пайдо бўлгани тўғрисидаги фикр нотўғри, Сирдарё соҳилида жойлашган Жанкент шаҳри VII асрда бунёд этилган. Бундан ташқари, илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, тарихчилар айнан шу ерда, қадимий объект ҳудудида биринчи қадимий мушук қўлга ўргатилган, деган хулосага келди.

Бўлат Жўлтаев, Қазали тумани маданият ва тилларни ривожлантириш бўлими раҳбари:

- Куни кеча Қўрқит ота университети археологлари бу ердан мушук изини топди. Бу эса у итдан олдин хонакилаштирилганини кўрсатади. Шунга кўра, шаҳар аввал тахмин қилинганидан анча қадимийроқ эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Ўғуз хонлари пойтахти бўлган Жанкент тарихчилар эътиборини ўзига жалб этмоқда. Сўнгги йилларда унинг ҳудудида кенг кўламли археологик тадқиқотлар олиб борилди. Олимлар ноёб топилмаларга дуч келди. Қалъа дарвозаси, миноралар, марказий кўча, қадимий тураржойлар катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Маҳаллий раҳбарият кўпсонли тарих сирлари ва жумбоқларини ўз бағрида сақлаб келаётган бу ҳудудни туризм объектига айлантириш ниятида. Мутахассислар фикрича, шаҳар очиқ осмон остидаги музейга айланиши, жаҳоннинг барча ҳудудларидан саёҳатчиларни ўзига жалб этиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×