Илон Маск Бойқўнғирга келади

Илон Маск Бойқўнғирга келади

Илон Маск Бойқўнғирга келиши мумкин. Шунингдек, «Роскосмос» Ричард Бренсон ва Жефф Бэзосга ҳам таклифнома юборди. «Агарда ушбу уч нафар космос иштиёқманди Бойқўнғирга келса, назаримда, яна бир марта космос ноёб одамлар учрашаётган нодир макон эканлиги кўзга ташланади....», дея таъкидлади корпорация етакчиси Дмитрий Рогозин. Таклиф қабул қилинган тақдирда улар ғаройиб экипажли «Союз МС-19» кемаси парвозида қатнашди. Таъкидлаш жоизки, жорий йил кузида Халқаро космик станцияда дастлабки бадиий фильм суратга олинади. «Даъват» картинаси Биринчи канал ва Роскосмосга тегишли илмий-оммабоп лойиҳанинг бир қисми. Бош ролда Юлия Пересильд. Актриса билан бирга кема командири, россиялик космонавт Антон Шкаплеров, режиссёр ва оператор Клим Шипенко орбитага чиқиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси