Қозоғистонда карантин юмшатилади

Қозоғистонда карантин юмшатилади

Қозоғистонда карантин тартиби юмшатилади. Коронавирус инфекцияси тарқалишини чеклаш бўйича маҳкамалараро комиссия йиғилишида шундай баёнот берилди. 28 августдан бошлаб «Ashyq» лойиҳасида ишлаётган барча бизнес объектлари дам олиш кунлари тун ярмигача ишлаши мумкин. Шанба куни жамоат транспорти ҳаракатига рухсат берилади. Келгуси ҳафтадан бошлаб «Ashyq» лидерлари иш вақти тунги 2 гача давом этиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, эпидвазиятни ҳисобга олган ҳолда Алматида карантин чоралари 4 сентябрдан юмшатила бошланади.