Семейдаги ядро полигонига виртуал саёҳат қилиш мумкин

Семейдаги ядро полигонига виртуал саёҳат қилиш мумкин

Эндиликда Семипалатинск ядро полигонига онлайн-форматда сафар қилиш мумкин. Миллий ядро маркази Радиация хавфсизлиги ва экология институти қошидаги музейда ядровий мамлакатлардаги полигонларнинг интерактив харитаси яратилган. У сайёрада ўтказилган ядро синовлари ҳақидаги ноёб тарихий маълумотларни ўзида жамлаган ва институт олимларининг тадқиқотларига асосланган. Дарвоқе, 3D-кўзойнак ёрдамида виртуал тарзда Москва метрополитенига, шунингдек, бошқа стратегик объектларга ҳам бориш мумкин. Ҳозирча ишланма фақат музей меҳмонлари учун очиқ, бироқ тез орада ушбу хизматдан янгиланган шаклда, расмий веб-сайтда фойдаланиш имкони яратилади.

Айсулу Умарханова, Ўқув-ахборот марказининг ахборот гуруҳи бошлиғи:

- Интерактив харитада катта ҳажмда картографик материаллар тўпланган. 3D-экскурсиялар бор, ҳамма ҳам Семипалатинск полигони ҳудудида бўлиш, унинг барча объектларини кўриш имкониятига эга эмас, 3D-экскурсиялар туфайли тажриба майдони, синов ҳудуди ва «Атом кўли» синов майдонини кўриш мумкин.