Nobel Fest: Кузда Қозоғистонда жаҳон фани ҳафталиги ўтказилади

Nobel Fest
i.ytimg.com

Жорий йил кузида энг йирик илмий-таълимий тадбир Қозоғистонга қайтади. Республика пойтахтида 26-29 октябрь кунлари онлайн форматда Nobel Fest анжумани ўтказилади. Фестивалда жаҳон фани юлдузлари, тадқиқотчилар ва новаторлар қатнашади. Улар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон студияларида туриб гапиради. 70 мамлакатдан бўлган 5 мингдан зиёд иштирокчи энг долзарб масалалар – масалан, сайёрадаги пандемия қандай глобал трендларга йўл очиши ҳақида маълумот олади.

Батихан Қалибеков, Nobel Fest техник директори:

- Октябрь фестивали «Келажак бугуннинг ўзида» деб аталгани учун Исроил кремний водийси отаси Жонатан Медвед, таниқли тарихчи ва мутафаккир Юваль Ной Харари каби инновациялар бўйича кучли экспертлар сўзга чиқади. Анъанага мувофиқ, ўнлаб Нобель мукофоти совриндорлари, халқаро экспертлар, олимлар анжуманда иштирок этади.

Учинчи Nobel Fest доирасида Марказий Осиё минтақаси талабалари биринчи манбалардан тарих қандай ёзилиши, инсоният ривожланишига таъсир кўрсатувчи кашфиётларга қандай эришилиши, замондошлар қандай билимларга эга бўлиши кераклиги ҳақида маълумотлар олиши мумкин. Булар Нобель ва инновациялар, кимё, физика, космология, иқтисодиёт, таълим ва технологиялар бўйича совриндорларнинг лекцияларида баён этилади.

×