Қозоғистонда ўқув йили ва таътил муддатлари тасдиқланди

Қозоғистонда ўқув йили ва таътил муддатлари тасдиқланди

Биринчи сентябрь - Билимлар кунида қозоғистонлик ўқувчилар учун тантанали линейка ўтказилади. Ўқув йили биринчи синф ўқувчилари учун 33, бошқа синфлар учун 34 ҳафта давом этади. Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов тегишли буйруқни имзолади.

У 10 августдан бошлаб кучга киради. Жорий ўқув йилида кузги таътил 7 кун - 1-ноябрь кунлари давом этадиҚишда 11 кун – 30 декабрдан 9 январгача дам олинадиБаҳорги таътил одатдагидек узоқ – 12 кун, 19-30 март кунларига белгиландиАйни вақтдабиринчи синф ўқувчилари учун 7-13 февраль кунлари қўшимча таътил белгиланганЭслатамиз, пандемия туфайли ушбу ўқув йилида мактаб формаси мажбурий эмас. Вазирлик вакили таъкидлашича, ўқувчилар мактабга классик услубдаги либосларда келиши ҳам мумкин. 

«Эпидемиологик вазият туфайли мамлакатнинг кўплаб минтақаларида карантин чекловлари жорий этилганидўконлар фақат маълум бир вақтларда, баъзи шаҳарларда эса иш кунлари ишлашини ҳисобга олдик. Ота-оналар мактаб формаси харид қилиш учун ёппасига савдо марказлари ва дўконларга йўл олса, бу Covid-19 касаллигининг оммавий тарқалишига сабаб бўлиши мумкин». 

Асхат Аймағамбетов таъкидлагани каби, мажбурий тарзда мактаб формаси кийиш масаласида мунозаралар бўлган. Вазирлик учун муҳими – юзага келган вазиятни объектив баҳолаш ва салбий эҳтимолларнинг олдини олишдан иборат. 

Басима Сарманова таржимаси